Загрузка
Загрузка
Ислом Каримовнинг неваралари илк бор саккиз йилдан сўнг Ўзбекистонда учрашди
Жамият

Ислом Каримовнинг неваралари илк бор саккиз йилдан сўнг Ўзбекистонда учрашди

1049
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Ислом Каримов неваралари - Имон Каримова (Гулнара Каримова қизи) ва Марьям Тилляева (Лола Каримова- Тилляева қизи ) Ўзбекистонда саккиз йилдан сўнг биринчи марта учрашди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Бу ҳақда улардан бири – Марьям Тилляева Instagramдаги аккаунтида айтиб берган. Ҳозирда Марьям Тилляева Москвада, Имон Каримова эса Лондонда яшайди.

Қизлар Самарқанд шаҳрида жойлашган Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилишган, бошқа бир қатор меъморий обидаларга боришган.

“Мен   анчадан буён Самарқандга бориб, Бобомни зиёрат қилмоқчи эдим. У жуда ғамхўр эди ва ҳозир унинг ўрни маълум бўлмоқда. Мен учун бу сафар жуда кўп нарсани англатади, чунки бир неча ҳафтадан сўнг Бобомнинг туғилган куни бўлиши керак эди. Имон билан бирга биринчи марта уни зиёрат   қилиш ва қабрига гул   қўйиш имконият учун миннатдорман. Бобомнинг энергияси ва борлиги мақбарада жуда кучли ҳис этилмоқда", - деб ёзмоқда Марьям Тилляева.

У шунингдек синглиси билан бирлашганига бир неча хабарлар бағишланган.

“Имашка, сен билан ҳақиқий дўстлашишимдан хурсандман. Сен ажойиб инсонсан. 13 ёшлигимиздан канчалик кўп воқеаларни кўрдик. Бир-бировимизнинг ҳаётимизда кўп нарсани ўтказиб юбордик. Энг муҳими – ҳали ҳаётимиз олдинда. Сен билан Ўзбекистонда бўлиш саргузаштга ўхшайди, асабингга тегиш эса мароқ бағишлайди. Сен энг шаддод, доно ва босиқ инсонсан, ҳамма ҳақида ва ҳамма нарса ҳақида биласан”, - деб ёзмоқда Тилляева.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...