Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 2018 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда Ҳисоб палатаси давлат болалар боғчаларида 48,3 миллиард сўм миқдоридаги қонунбузарлик ва камчиликларни аниқлаган. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.
Хусусан, айрим мансабдор шахслар иш ҳақи учун ажратилган маблағ ҳисобидан 7,2 миллиард сўмни ўзлаштирган ва талон-тарож қилган. Бундан ташқари, сохта таомномаларни тайёрлаш ва ишлатилмаган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳисобдан чиқариш туфайли 3,6 миллиард сўм ўзлаштирилган.
Бундан ташқари, истеъмолга яроқсиз бўлган "СПРЕД" (ўсимлик мойлари ва сут ёғлари аралашмаси) маҳсулоти ва 10,1 миллиард сўмлик ветеринария назоратидан ўтмаган 309,4 тонна гўшт, 2,2 млрд. сўмлик паст сифатли сариёғ сотиб олиниб, тарбияланувчиларга бериб келинган.
Тарбияланувчилар сонини яшириш ва ота-она тўловларини кассага кирим қилмаслик орқали 497,7 миллион сўмлик маблағ ўзлаштирилган.
"Давлат харидлари тўғрисида"ги қонун талабларини бузиш ва харид қилишнинг рақобатбардош усулларидан бош тортиш натижасида 253 та ҳолатда 11,3 миллиард сўмлик шартномалар тузилган. Бундан ташқари, харид қоидаларини бузган ҳолда оширилган нархларда ва белгиланган меъёрларга жавоб бермайдиган 8,8 миллиард сўмлик моддий-товар бойликлари сотиб олинган.
Изоҳлар мавжуд емас