Загрузка
Загрузка
Иссиқ об-ҳаво  туфайли Тошкент метрополитени поездлар ҳаракатланиш тезлигини  чекламоқда
Жамият

Иссиқ об-ҳаво туфайли Тошкент метрополитени поездлар ҳаракатланиш тезлигини чекламоқда

622
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, иссиқ об-ҳаво туфайли Тошкент метрополитени поездлар ҳаракатланиш тезлигини чекламоқда. 

“Ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши натижасида, харакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поездлар Тошкент ер усти Халқа йўлида соат 18:00гача соатига чегараланган тезлик (30-35 км/соат)да ҳаракатланади”- дея маълум қилмоқда метрополитен.

Афсуски, метрополитен маъмурияти чеклов качон бошланиши ва у қанча вақт давом этишини маълум қилмаган. Бироқ, тезликни чеклаш йўловчиларнинг қўшимча вақтини олиш аниқ.

Бундан ташқари, эслатиб ўтамизки, Тошкент метроси тахминан уч ой давомида қисқартирилган вақт режимида ишлайди.

Яна бир қизиқ жиҳати шундаки, мустақилликнинг 30 йилидан сўнг мамлакатда ҳанузгача йўловчиларни метрода ташишни тўлиқ тартибга солувчи қонун мавжуд эмас эканлиги аниқланган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...