Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Хорижда ишлаб чиқарилган янги сув ҳисоблагичи тақдим этилди. Мухбиримиз маълум қилишича, унинг амалдаги ҳисоблагичлардан фарқи шундаки, у истеъмол тўғрисидаги маълумотларни ягона базага юбора олади.
Ҳисоблагичнинг янги тури Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистонда уй-жой коммунал хўжалигидаги ислоҳотларга бағишланган йиғилишида журналистларга намойиш қилинди.
Ушбу ҳисоблагичнинг ўзига хослиги - сувнинг истеъмол қилинганлик ҳажми тўғрисидаги маълумотни тўғридан-тўғри ягона базага узата олишидан иборат. Уни жорий этилишидан сўнг, Мажбурий ижро бюроси ходимлари кўрсаткичларни текшириш учун кишиларни безовта қилишмайди. Бундан ташқари, "ақлли" ҳисоблагич жараёндан инсон омилини истисно қилиш имконини беради.
Изоҳлар мавжуд емас