Загрузка
Загрузка
Июль ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда? Ўзгидромет башорати
Жамият

Июль ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда? Ўзгидромет башорати

641
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет июль ойининг батафсил об-ҳаво башоратини тақдим қилган. Бу ой кутилганидан салқинроқ бўлади. Ҳаво ҳарорати ўртача 35-38 даража атрофида бўлади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Жорий йилнинг июнь ойи охирида Ўзбекистон аҳолиси кучли иссиқнинг биринчи тўлқинини бошдан кечирди. 25 июндан бошлаб максимал ҳаво ҳарорати кундан-кунга ошиб борди. 27-28 июнь кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 29 июнда ҳудудларнинг катта қисмида иссиқ максимал даражага етди”, - дея маълум қилишмоқда синоптиклар. 

Ушбу кунларда термометр устуни куннинг иккинчи яримида 40-42° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-46° гача кўтарилди. Қизилқумнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 47°га етди, бу метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун энг юқори июнь ойи қийматларига яқинлашди. 

Хоразм вилоятида, Қорақалпоғистоннинг, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларининг айрим туманларида июнь ойи учун максимал ҳаво ҳарорати бўйича янги рекордлар ўрнатилди. 

30 июнда республика ҳудудининг катта қисмида ҳароратнинг бироз пасайиши бошланди ва у 1 июль кунида ҳам давом этади. 2-3 июль кунлари ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат яна 40-41° гача кўтарилади. Жанубнинг энг чекка қисмида ушбу кунларда ҳарорат 42-45° оралиғида барқарор сақланиб туради. 

Кейинги кунларда эса бизни нисбатан салқин ҳаво кутмоқда. 3 июлда шимолий ҳудудларда, 4-5 июль кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати ёз фасли учун 30-33° бўлган қулай қийматларгача пасаяди, сўнг бир неча кун давомида 34-37°, жанубда 38-40° атрофидагача бўлиши сақланиб туради.

Июль ойининг иккинчи ва учинчи ўн йилликларида ҳарорат асосан 35-38° атрофида бўлиши, айрим кунлари баъзи жойларда 40-42° гача кўтарилиши кутилмоқда. 

Июль ойида ёмғир ёғиш эҳтимоли кам, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда 2-4 кун қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...