Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЯА. Транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарликни мажбурий суғурта қилиш ФЖМС полисини электрон кўринишда сотиб олишлари мумкин. Бунинг учун улар суғурта компаниясининг веб-сайти ёки мобил иловасидан фойдаланишлари лозим бўлади. Бу ҳақида Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси учун тўловларни кафолатлаш жамғрамаси томонидан тайёрланган Вазирлар Маҳкамасининг "Суғурта хизматларнинг электрон турларини кўрсатиш этиш тартиби тўғрисида" қарори лойиҳаси СОВАЗ порталида эълон қилинди.
Жамғарма фуқаровий жавобгарликни мажбурий суғурталаш бўйича Ички ишлар вазирлиги, Пенсия жамғармаси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, жисмоний ва юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базалари билан интеграциялашган ягона ахборот тизимини ишлаб чиқди.
Ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда, 2020 йил 1 июлгача автотранспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарликни мажбурий суғурта қилиш бўйича электрон суғурта полисларини рўйхатдан ўтказиш бошланади. Бунда Е-полис қоғоз кўринишидаги суғурта шартномасига тенгдир.
Лойиҳа мувофиқ, Е-полис расмийлаштирилганда 10 фоизлик чегирма тақдим этилилади. Полис фуқаролик жавобгарликни суғурта қилиш шартномаси электрон шаклда расмийлаштирилиши биланоқ 48 соатдан сўнг кучга киради.
Полис эгаси зарур ҳолларда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларига тақдим этиш учун уни электрон шаклда сақлаши ёки қоғозга босиб чиқариши керак. Бунда тақдим этиладиган Е-полис ҳажми уни бемалор ўқиш имконини бериши лозим.
Изоҳлар мавжуд емас