Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ҳўрмуз бўғозида ҳаракатланаётган юк кемаси снаряд зарбасига учради. Бу воқеа Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Ҳўрмуз бўғози орқали Теҳрон рухсатисиз ҳаракатланаётган кемаларни "ўтиш фақат Эрон рухсати ва белгиланган йўналишлар бўйича амалга оширилиши шарт" деб огоҳлантирганидан бир неча соат ўтиб юз берди.
Британия ҳарбийларининг маълумотига кўра, Уммон соҳилларидан 7,5 денгиз мили узоқликда содир бўлган ҳужум оқибатида юк кемасининг бошқарув қисми шикастланган. Ҳодиса туфайли ҳалок бўлганлар ёки атроф-муҳитга зарар етгани ҳақида хабар берилмаган. Эрон томони Уммон ва БМТнинг Халқаро денгиз ташкилоти ҳамкорликда ишга туширган янги хавфсиз маршрутни Теҳрон билан келишилмагани учун "мақбул эмас ва ўта хавфли" деб баҳолаган бўлса-да, ушбу йўлакдан фойдаланаётган кемалар сони кескин ошган.
Мазкур минтақавий таранглик фонида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Форс кўрфази араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашув ўтказган. Рубио Вашингтон ва унинг иттифоқчилари Ҳўрмуз бўғози орқали кема қатновининг эркинлигини таъминлашда давом этишини ҳамда янги очилган денгиз йўлаги халқаро қатнов учун очиқ қолиши шартлигини қатъий таъкидлаган.
Маълумот учун, Эрон стратегик Ҳўрмуз бўғози орқали хом нефтнинг очиқ экспортини минтақада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери энг юқори даражага кўтарди.

Изоҳлар мавжуд емас