Ижтимоий тармоқ  фойдаланувчиси  мактабнинг “Тарбия”  дарслигидаги   кекса рус  аёлининг  дафн  қилинишини акс этган  бир бетни эълон  қилиб,  буни миллатчилик деб  баҳолаган.  Халқ таълими вазирлиги жавоб  қайтармоқда
Жамият

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси мактабнинг “Тарбия” дарслигидаги кекса рус аёлининг дафн қилинишини акс этган бир бетни эълон қилиб, буни миллатчилик деб баҳолаган. Халқ таълими вазирлиги жавоб қайтармоқда

548

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси мактабнинг “Тарбия” дарслигидаги   кекса рус аёлининг дафн қилинишини акс этган бир бетни эълон қилиб, буни миллатчилик деб баҳолаган. Мухбиримиз хабар беришича, Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) мазкур вазиятни изоҳлаган.

"11 декабрь куни ижтимоий тармоқларда "Тарбия" дарслигининг "Ўзбекистон кўп миллатли давлат" мавзусидан олинган матн умумий контекстдан ажратилган ҳолда асоссиз равишда миллатчилик деб талқин қилинган. Ушбу матн охирида боланинг отаси   "Ўғлим, биз инсоний бурчимизни бажардик", - деб жавоб беради. Бироқ, бу саҳифа постда махсус чоп этилмаган бўлиши мумкин. Дарсликнинг ушбу боби болаларда умуминсоний қадриятларни синдириш, хусусан, миллатидан ёки урф-одатларидан қатъий назар қийин пайтларда одамларга ёрдам беришга даъват қилади", - дейилмоқда вазирлик хабарида.

ХТВнинг   айтишича, дарсликда миллатчилик ғоялари йўқ, аксинча, бундай асоссиз хабарларнинг ўзи келишмовчиликларга сабаб бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, вазирлик маълум қилишича, пост муаллифи томонидан бу 2-синф дарслиги эканлигини нотўғри кўрсатилган. Ушбу матн 4-синф ўқувчилари учун 8-9-бетларда берилган. Муаллиф томонидан балким атайин дарсликнинг 9 саҳифасининг нашр қилинмаганлиги ва матннинг бузиб кўрсатилиши айрим ўқувчиларнинг салбий муносабатига сабаб бўлган.

"Тарбия" дарслигида турли миллат вакилларини ҳамжиҳатликда яшаш, умуминсоний қадриятлар, миллий анъаналарни ҳурмат қилиш ва нафақат байрамларда, балки оғир дамларда ҳам бир-бирини қўллаб-қувватлашга чақирувчи мавзулар кўп.

Таҳририят номидан шуни таъкидламоқчи эдикки, вазирлик 4 синф дарслигида ўлим мавзусини умуман кўтармаса балким тўғри бўларди.





Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...