Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда вертолётлардан дезинфекция воситалари сепилаётгани ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалган.
Ижтимоий тармоқларда қуйидаги хабар эълон қилинган: "Бугун соат 23.00 дан эрталаб соат 5.00 гача вертолётлар дезинфекциялаш учун дори-дармонлар сепилади, деразалар ва балконлар ёпиқ бўлиши керак ва 23:00 дан кейин кўчага чиқмаслик керак. Ҳарбий қисмдан маълум қилинди".
Ўзбекистон расмий ҳокимият вакилларининг таъкидлашича, ушбу хабарлар ёлғон ва ҳақиқатдан йироқ. Шунингдек, улар ваҳима қўзғаш учун жиноий жавобгарлик борлиги ҳақида фойдаланувчиларни огоҳлантиришди.
Масалан, коронавирус тўғрисида ваҳима тарқатувчилар 89,2 миллион сўмгача жарима ёки 5 йилгача қамоқ билан жазоланади.
Шуниси қизиқки, куни кеча Facebookнинг Украина сегментида ҳам бундай ёлғон хабарларнинг тарқатилиши бошланган. Кечқурун Киев (ва бошқа шаҳарлар) устидан вертолётлар CОВИД-19-га қарши дори-дармон ёки дезинфекциялаш воситаларини сепиш ҳақидаги маълумот фойдаланувчилар томонидан тарқатилган. Шу асосда украиналиклардан деразаларни ёпиб, 23-00 дан кейин кўчага чиқмаслик сўралган.
Изоҳлар мавжуд емас