Загрузка
Загрузка
Қизиқарли таклиф. Собиқ иттифоқ фуқаролари  ва уларнинг авлодларига Россия паспортини беришни таклиф этилди
Жамият

Қизиқарли таклиф. Собиқ иттифоқ фуқаролари ва уларнинг авлодларига Россия паспортини беришни таклиф этилди

765
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россиядаги минтақалараро ўзбек юртдошлиги президенти, “Фуқаролик ҳуқуқи учун” қўмитаси аъзоси Усмон   Баротов “Говорит Москва” радиоси эфирида собиқ иттифоқ фуқаролари ва уларнинг авлодларига Россия паспортини беришни таклиф қилган.

"Менинг ҳисоб-китобларимга кўра, Россияда бир миллионга яқин Ўзбекистон фуқаролари ноқонуний мақомда турибди. Улар кўп йиллар давомида Россияда ҳужжатсиз юришибди, кўпчиликда ҳаттоки паспорт ҳам йўқ. Фарзандлари улғайиб, баъзилари мактабни ҳам тугатган. Россияда 20 йилдан бери ҳужжатсиз юрган рекордчини биламан", - деди у.

Баротовнинг қўшимча қилишича, одамлар яширинишмоқда, чунки улар бирор жойда рўйхатдан ўтишса, дарҳол чиқариб юборилишини билишади.

“Энг мақбул ечим шундан иборат бўлиши мумкинки, Россия ўзини собиқ иттифоқнинг ҳуқуқий вориси деб эълон қилган экан, иттифоқнинг барча собиқ фуқаролари ва уларнинг авлодларини Россия Федерацияси фуқаролари деб эълон қилиш керак”, - дея таъкидлади у.

Аввалроқ, мигрантлар Федерацияси Россия ҳукуматидан миграция амнистиясини эълон қилишга чақирган эди. Федерация президенти Вадим Коженов таъкидлаганидек, бу мамлакат қурилиш объектларида кузатилаётган ишчилар тақчиллигини тўлдиришга ёрдам беради.

"Энг тўғри нарса - тўлақонли кенг миқёсли миграция амнистиясини ўтказиш ва барчани қонунийлаштиришдир. Қонунийлашни истамаганлар эса давлатдан    чиқарилиши керак. Ҳар бир кишининг қонунийлашига вақти бўлиши учун амнистия узоқ давом этиши керак. Биз буни ахборот жиҳатидан қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Президент фармони амалда бўлган пайтда, баъзи одамлар қонун доирасига киритилди, аммо бу ҳақда уларга етарлича маълумот берилмаган, деб ҳисоблайман", - деди у.

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, Ўзбекистон Россиядаги ноқонуний мигрантлар сони бўйича биринчи ўринни эгаллайди. Бугунги кунда Россия Федерациясида 332 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар шу мақомда турибди. Агар улар 2021 йилнинг 15 июнига қадар рўйхатдан ўтмасалар, улар оммавий   равишда давлатдан чиқарилади.

Яқинда Россия ҳукумати ноқонуний мигрантларга расмий мурожаат билан чиқди. Уларга ҳужжатлар берилади ва санкциялар қўлланилмайди. Бунинг учун мигрантлар 15 июнгача ҳудудий ички ишлар идораларига мурожаат қилишлари лозим.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...