Кўлдаги уйлар: сирдарёликлар  сув тошқинидан сўнг қандай  ҳаёт кечиришмоқда
Жамият

Кўлдаги уйлар: сирдарёликлар сув тошқинидан сўнг қандай ҳаёт кечиришмоқда

915

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Сардоба сув омборига туташ ҳудудлардан 70 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Уларнинг аксарияти ҳамма нарсаси ёки қарийб бору-йўғини йўқотган одамлардир. Улар эрта тонгда қандай қилиб уйдан шошиб чиқиб кетганликлари хусусида айтиб беришмоқда. Улар ухлаб ётган болаларни қўлтиқлаб, югуриб кетишган. 

Кўпчилик на пулларини, на ҳужжатларини олишга улгуришган. Кимдир тошқин зонасини мустақил равишда тарк этган, кимдир эса Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардия томонидан олиб чиқилган. Айни пайтда бу одамлар тақдири нима бўлаётганлиги ҳозирда воқеа жойида бўлган Евгения Грандэ репортажида акс эттирилган. 

photo_2020-05-05_14-57-18.jpg

- Бугун Тошкентдан Жиззахгача бўлган йўл қарийб 5 соат вақтни олди. Йўллар бузилган ва натижада тўсиб қўйилган. Сув босган М-39 трассасида тўхталмайди. Ички ишлар идоралари бошқа ташкилотлар билан биргаликда техноген офат оқибатларини бартараф этишмоқда. 

Сардоба сув омборида тўғон ёрилишидан уч кун ўтгач, ҳамма нарса   бир кун олдингидек даражада ҳалокатли кўринмайди. Аммо "кўллардаги уйлар" даҳшатли тошқинни эслатиб туради. 

photo_2020-05-05_14-57-31.jpg

Яхшиямки, одамларни ўз вақтида эвакуация қилишга, вақтинча бошпана ва иссиқ овқат билан таъминлашга муваффақ бўлинди. Ўзбекистонликлар ҳам бефарқ қолишмади. Барча вилоятлардан жабрланганлар жойлашган Сирдарё ва Жиззахга инсонпарварлик юклари: кийим-кечак, чойшаблар, ўйинчоқлар, гигиена воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган колонналар етиб келмоқда.

Одамларнинг юзида табассум пайдо бўлгандай туюлади ... Аммо барчани кейин нима бўлиши ташвишга солмоқда. 

Эвакуация қилинганлар ким?

Барча эвакуация қилинганларни икки тоифага бўлиш мумкин. Биринчиси, эҳтиёт чораси сифатида эвакуация қилинганлардир. Улардан баъзилари аллақачон уйларига қайтиб кетишган, кимдир яқин кунларда кетмоқчи. Умуман олганда, одамлар хотиржам. Улар бир-икки кунни бир амаллаб ўтказишса бўлди.   Афсуски, бундайлар кам. 

photo_2020-05-05_14-57-23.jpg

Иккинчи тоифани кўпчилик ташкил қилади. Булар ҳаммасини ёки деярли ҳамма нарсани йўқотган одамлар. Улар эрталаб қандай қилиб уйдан шошиб чиқиб кетганликларини айтиб беришади. Улар ухлаб ётган болаларни олиб, югуриб кетишган. Кўпчилик на пулини, на ҳужжатларни олишга улгурган. Кимдир тошқин юз берган ҳудудни мустақил равишда тарк этган бўлса, кимдир Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардия томонидан олиб кетилган. 

Эвакуация пайтида одамлар ҳар-хил вақтинчалик лагерларга жойлаштирилганлиги оқибатида айримлар бир-бирини йўқотиб қўйишган. Уларнинг аксарияти яқинлари учун безовталаниб, руҳий тушкунликка тушган. Аммо жабрланувчилар билан ишлаш бошланиб, руҳий ва маънавий ёрдам кўрсатишга киришилган. Одамларнинг айтишича, улар учун янги уйлар қуришга ваъда қилиниб, Фарғона водийсидан қурилиш материаллари ортилган юк машиналари карвони аллақачон юборилган эмиш. Аммо қурилиш қанча вақт давом этиши, янги уйлар қаерда қурилиши ҳозирча номаълум.

photo_2020-05-05_14-57-34.jpg

Бир халқ бўлиб! 

Ўзбекистонликлар хурсанд қилишди. Биз ҳали қотиб қолмаган эканмиз. Бу ерга ҳар куни инсонпарварлик ёрдами билан қанча машиналар келаётганини кўрсангиз эди.... 

Шуни таъкидлаш керакки, одамлар олиб келинган нарсаларга ташланишаётгани йўқ. Улар жуда хотиржамлик билан келиб, фақат энг зарурларини олишади. Агар таклиф қилсангиз, улар кўпинча рад қилиб, муҳтожлар олиб кетишсин, деб айтишади. Улар одатда, энг зарур нарсалар: болалар учун тагликлар, тиш пасталари, чўткалар, тароқлар, совун, шампун, чойшаб ва ёстиқларни сўрашмоқда. 

photo_2020-05-05_14-57-39.jpg

Болалар ўйинчоқларга айниқса хурсанд бўлишмоқда: қизалоқлар айиқча ва қўғирчоқларни, ўғил болалар эса машина ва тўпларни олишмоқда. Қайтадиган жойи бўлганлар деярли   кийим олишмайди. Фақат зарур бўлган майда-чуйда нарсаларни сўрашмоқда. Ҳеч нарсасиз қолганлар эса ҳар қандай ёрдамдан мамнун.

Сабаблари тўғрисида 

Бу ерда сабаблар ҳақида деярли гапирилмайди. Одамлар уйларига қайтиб, ерларни ағдариш ва қорамол билан шуғулланишни ўлашмоқда. Ким айбдорлиги ҳақида гапиришни исташмайди. Аммо бунинг такрорланмаслигига ишонч ҳосил қилишни хоҳлашади. Бундай даҳшатни яна бир бор бошдан кечиришга ҳеч ким тайёр эмас.

photo_2020-05-05_14-57-41.jpg

Аммо одамлар ва маҳаллий шифокорларнинг фикрича, табиий офат қурбонсиз ўтганлигини ҳақида гапириш ҳали эрта. Фуқароларни эвакуация қилиш пайтида икки нафар гвардиячилар ҳалок бўлган. Улардан бирининг жасади топилган, иккинчиси эса бедарак йўқолган. Одамлар буни сув чекинганидан кейин маълум бўлишини айтишмоқда.

Нима бўлган тақдирда ҳам бундай офатлар масъуллар учун жазосиз ўтиб кетмаслиги керак. Метронинг қулаши ҳали ёддан чиққани йўқ.... Бу ердаги воқеа нима билан тугашини эса вақт кўрсатади....


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...