Жамият

Кўпроқ маҳсулот – кўпроқ фойда. ОКМК дунёдаги энг йирик мис кластерини ривожлантириш режасини амалга оширмоқда. Видео

353

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугунги кунда Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) олдида саноат мис кластерини ривожлантириш бўйича улкан режаларга турибди. Бу корхона ва мамлакат учун йирик фойда келтириши мумкин бўлган жуда истиқболли йўналишдир. Энг оддий ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилга бориб, транспорт воситалари, маиший техника ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ишлаб чиқаришнинг ўсиши туфайли мисга бўлган талаб 40 фоизга ўсади.

Кенг кўламли режаларни амалга ошириш учун комбинат таркибида махсус бўлинма ташкил этилган. ОКМК электромобиллар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, мис ишлаб чиқаришни кўпайтириш, ўз машинасозлик ускуналари ва дастгоҳлар тайёрлашни ривожлантирмоқчи. Бу ҳақда ОКМК Мис саноати кластерини ривожлантириш хизмати раҳбари Жасур Тўхтаев мухбиримизга сўзлаб берди.

"Мис Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг асосий маҳсулоти ҳисобланади. "Яшил" иқтисодиётни ривожлантиришнинг бугунги тенденциялари, яъни муқобил энергия манбалари, электромобиллар ва электробусларни ишлаб чиқариш мисга бўлган талабни ошириш учун шарт-шароитни юзага келтирмоқда”, - деди у.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу йил заводда 148,5 минг тонна катодли мис ишлаб чиқарилган. Сўнгги беш йилда уни ишлаб чиқариш 1,5 баробарга ошган. Бироқ, бугунги кунда ишлаб чиқарилган металлнинг 60 фоизи хом- ашё сифатида сотилади. Айнан шу сабабли, республика раҳбарияти мамлакатда мисни қайта ишлаш даражасини ошириш - уни камида 80 фоизга етказиш ва буюртмачиларни тайёр маҳсулот билан таъминлаш вазифасини қўйган.

Мис кластерини ишлаб чиқиш концепциясини   тайёрлаш учун комбинат Канаданинг машҳур Hatch консалтинг компаниясини жалб қилган, у билан бирга истиқболли таклифлар тайёрланади.

"Ушбу компания билан ишлаш натижасида жаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистонда ишлаб чиқариш учун истиқболли бўлган маҳсулот турларини аниқлаймиз, дейлик эртага ёки беш-ўн йил ичида талаб қандай бўлишини белгилаб оламиз. Ушбу концепция асосида қўшимча лойиҳалар ишлаб чиқиш ва мисни юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларга айлантириш учун қайта ишлаш даражасини ошириш режалаштирилган", - деди Жасур Тўхтаев.

ОКМК таркибига кирувчи Ангрен қувур заводи мис кластерини ривожлантириш дастурига киритилган. Корхонада йилига 8 минг тонна мис маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Яқин йилларда комбинат завод қувватини 20 минг тонна тайёр маҳсулотгача етказишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ассортименти ҳам кенгайтирилади: бу ерда мис пойнаклари, капилляр қувурлар,   фитинглар ва мис ҳалқалар ишлаб чиқарилади.

"Лойиҳа ишлаб чиқилган, тегишли ҳужжатлар тайёрланмоқда, инвестициялар ҳажми тахминан 10 млн. долларни ташкил этади. Қўшимча қувватларни 2023 йилда ишга тушириш режалаштирилган", - дея қайд этди мутахассис.

Бундан ташқари, Чирчиқ шаҳрида жойлашган Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси (ИИЧБ) учун истиқболли лойиҳалар мавжуд.

"Бу ерда йилига 2 минг тонна мис кукунини   тайёрлаш қувватига эга ишлаб чиқаришни ташкил этишни режалаштирганмиз. Ундан пресслаш ва пишириш йўли билан буюмлар тайёрланади. Бундан ташқари, ИИЧБда мис қотишмаларидан ясалган тунука ва катанка (инкичга чивиқ пўлат) ишлаб чиқарилади.   Жаҳон бозорларида бу каби маҳсулотларга талаб катта", - деди Мис саноати кластерини ривожлантириш хизмати раҳбари.

Бундан ташқари, унинг айтишича, завод "яшил иқтисодиёт"га урғу бермоқда.

“Электромобиллар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш масаласини кўриб чиқаяпмиз. Ҳозир талаб ва ишлаб чиқариш технологияларини ўрганяпмиз. Электромобиллар ишлаб чиқарувчилар билан бир қатор музокаралар бўлиб ўтди. Натижада тегишли таклиф тайёрланди. Бу ерда ҳам ривожланиш учун катта истиқбол мавжуд", - дея қўшимча қилди Тўхтаев.

Суҳбатдошимизнинг сўзларига кўра, бундай кўплаб истиқболли лойиҳалар мавжуд бир шароитда асосий вазифалардан бири – миснинг ўзини ишлаб чиқаришни кўпайтиришдир. Келажакдаги ишлаб чиқариш режалари учун мамлакат президенти томонидан   2017 йилда очиб берилган янги "Ёшлик 1" кони хом-ашё базаси вазифасини бажаради. Ушбу кенг кўламли инвестиция ташаббуси 2030 йилга бориб, ишлаб чиқариш даражасини уч баробардан зиёдга ошириш – йилига 515 минг тоннагача катодли мис   ишлаб чиқариш имконини беради.

Бундан ташқари, мис ишлаб чиқаришнинг ўсиши ва янги объектларнинг пайдо бўлиши билан бирга қўшимча ускуналар, эҳтиёт қисмлар, тоғ-кон техникасига хизмат кўрсатиш заруратини вужудга келтиради. Бу эҳтиёжларни қондириш учун комбинат ўз машинасозлик заводини қуришни ўз зиммасига олган. Бу кон-металлургия ускуналари ишлаб чиқариш бўйича республикада ноёб корхона бўлади. Ҳозирча унинг фаолияти ўз эҳтиёжларига – ОКМКнинг келажакдаги мисни бойитиш заводларини (МБЗ) жиҳозлаш ва уларга хизмат кўрсатишга йўналтирилади.

"Ҳозирги кунда МБЗ-3 қурилишини бошладик. 2023 йилнинг кузидан бошлаб у руда қайта ишлашни бошлайди. Президент тўртинчи ва бешинчи заводларни лойиҳалаш бўйича кўрсатма берди. Айнан шу машинасозлик заводида улар учун ускуналар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқдамиз. Айни пайтда бундай ускуналар   импорт қилинмоқда", - деди Жасур Тўхтаев.

Шу билан бирга, янги объектнинг айрим участкалари хорижий шериклар билан ҳамкорликда ташкил этилади. Хусусан, ҳозирда Кореянинг Hankook компанияси билан дастгоҳлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласида музокаралар олиб борилмоқда.

"Умуман олганда, президент қабул қилган қарор ҳам мис, ҳам турдош тармоқлар ривожига туртки берди. Агар бугун ишлаб чиқарилаётган миснинг атиги 40 фоизини қайта ишлаётган бўлсак, 2028 йилга бориб бу кўрсаткич 80 фоизни ташкил этади, яъни камида 320 минг тоннаси якуний маҳсулотга айлантирилади. Натижада республиканинг мис саноатидан оладиган даромади 7-8 миллиард долларгача етади", - деди Мис саноати кластерини ривожлантириш хизмати раҳбари.

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Ангрен қувур заводининг ишлаб чиқаришини кенгайтириш доирасида 200га яқин иш ўрни яратилади. Чирчиқ шаҳридаги илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида яна 150га яқин иш ўрни пайдо бўлади. Янги машинасозлик заводи 2 мингга яқин кишини иш билан таъминлаши, МБФ-3 эса минтақанинг яна 6 минг нафар аҳолисини банд қилиши башорат қилинмоқда.

"Инвестициялар, янги маҳсулот турларини ўзлаштириш ва экспорт салоҳиятини ошириш билан бир қаторда, янги иш ўринлари яратиш ва одамларга муносиб иш ҳақи тўлаш орқали аҳоли турмуш даражасини ошириш ҳам кўзда тутилган. Умуман олганда, мис кластерининг ривожланиши мамлакат иқтисодиётига сезиларли ижобий таъсир кўрсатади", - дея хулоса қилди Жасур Тўхтаев.

Реклама ҳуқуқлари тўғрисида

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+