Загрузка
Загрузка
Кўр-кўрона судлов. Ўзбекистонда бировнинг қарзи учун мол-мулкни мусодара қилиш ҳолатлари кузатилмоқда
Жамият

Кўр-кўрона судлов. Ўзбекистонда бировнинг қарзи учун мол-мулкни мусодара қилиш ҳолатлари кузатилмоқда

778
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонликларнинг шикоятлари эълон қилиниб, уларда бировнинг қарзи учун мол-мулкка тақиқ қўйилгани билдирилган.

Амалдорлар ахмоқгарчилигининг моҳияти шундаки, улар ўз ишини сифатли бажармоқчи эмас. Кишиларга солиқ, иссиқлик таъминоти ва бошқа коммунал хизматлари, қолаверса умрида кўрмаган квартира ва автомобиллар учун қарзлар ёзилган. Аниқланишича, кимдир манзилни нотўғри ёзган эмиш холос. Бунинг касрида қолган фуқаро эса идорама-идора сарсон бўлиб юришга маҳкум.

Бу муаммолар хусусида “Истеъмолчи.уз” ҳамжамияти маълум қилмоқда.

Масалан, бир аёлнинг ёзишича, эрига SMS – хабарнома юборилган бўлиб, мол-мулки ва транспорт воситасига тақиқ қўйилгани айтилган. Вазиятга ойдинлик киритгандан сўнг, эркак ҳеч қачон кўрмаган ва ҳеч қандай алоқаси бўлмаган квартиранинг иссиқлик энергиясидан қарздорлиги учун судланганлиги маълум бўлган. Шу билан бирга, суд ижрочилари унга чақирув қоғози юборганликларини иддао қилишган.

"Қандай қилиб бировнинг қарзлари учун одамни суд қилиш ва унинг мол-мулкига тақиқ қўйиш мумкин???",- дея таъкидлади у.

Энг ёмони - амалдорлар ўз айбини тўғрилашнинг ўрнига жабрланган оилани бир идорадан иккинчисига “тепиш”ни бошлашган. Хусусан, суд ижрочиси кўрсатилган манзил бўйича қарздорликлари йўқлиги ҳақида маълумотнома олиб келиш учун уларни даставвал “Тошиссиқликэнерго”га юборган. Бу ташкилот эса суд қарорида кўрсатилган квартирага уларнинг мутлақо алоқаси йўқлиги учун маълумотнома бермаган.

“Мантиқий изоҳни суд ижрочиларга қандай тушунтирса бўлади? Судья билан гаплашмоқчи бўлсак, у ишдан бўшаган экан. Ягона йўл – суд қарорини бекор қилиш учун судга ариза ёзиш қолди. Ҳозирги замон ривожланган жамиятда бу каби ҳолатлар қандай юз бериши мумкин? Айбланувчисиз судья қарор чиқариши ва фуқарога тегишли бўлмаган квартира учун қарздорликни белгилаши қайси мантиққа тўғри келади? Мулкка   тақиқ қўяётган пайтда МИБ квартирга жавобгарга тегишли эмаслигини наҳотки кўрмаса?", – деб ёзмоқда фойдаланувчи.

Таҳририят номидан шуни айтмоқчи эдикки, ривожланган давлатларда бу учун мансабдор шахслар ишдан бўшатилиб, жабрланган томон давлатдан моддий зарарни олган бўларди. Бизда эса узр билан қутулиб,   ёрқин келажак томон   кетаверишади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...