Карантин бошидан  буён  бир  миллиондан  ортиқ ҳуқуқбузарликлар  қайд этилган
Жамият

Карантин бошидан буён бир миллиондан ортиқ ҳуқуқбузарликлар қайд этилган

704

 Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда карантин жорий этилганидан буён унинг бузилиши бўйича миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилган. Карантин қоидаларига амал қилмаган 619126 нафар фуқаро аниқланган. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 15 сентябрь ҳолатида, 1175306 та, яъни кунига ўртача 600-650та ҳуқуқбузарлик содир этилган. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг маълум қилишича, жарима майдончаларига 155846 та автомобиль жўнатилган.

Карантин қоидаларини бузган 100561 нафар фуқарога нисбатан 54-модданинг 1-қисми (ниқобсиз жамоат жойларида бўлиш) ва 26958 нафар фуқарога 54-модданинг 2-қисми (одамлар учун карантинли ва бошқа хавфли инфекцияларнинг келиб чиқиши ёки тарқалишини олдини олиш учун белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш) бўйича чоралар кўрилган.

Тошкент ИИБ бошлиғининг ўринбосари Азиз Садировнинг айтишича, пойтахтнинг ўзида 78508 фуқаро ниқобсиз юрган. 20.000 дан ортиқ транспорт воситалари эгалари карантин қоидаларини бузган, 9000 та автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган. Энг кенг тарқалган қоидабузарликлар сифатида ҳайдовчи ва йўловчи ўртасида ҳимоя плёнкаси, тиббий ниқоблар ва бошқа ҳимоя воситаларининг йўқлигини кўрсатиш мумкин.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
осталось ... сек
Закрыть ×