Тахминларга кўра, Ўзбекистон  карантин даврида жарималар хисобидан 38 миллион доллар топиши мумкин. Олдинда яна камида 3 хафта ўзини  яккалаш режими  кутмоқда
Жамият

Тахминларга кўра, Ўзбекистон карантин даврида жарималар хисобидан 38 миллион доллар топиши мумкин. Олдинда яна камида 3 хафта ўзини яккалаш режими кутмоқда

1963

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда карантин эълон қилинган кундан бошлаб ҳозирги кунгача карантин режимини 86 411та бузиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисмига (эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш) асосан, фуқароларга карантин қоидаларини бузганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирмадан ўттиз баробаригача (4 миллион 460 мингдан 6 миллион 690 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса ўттиздан эллик баробаригача (6 миллион 690 мингдан 11 миллион 150 минг сўмгача) жарима солинади.

Агар 86411 та ҳуқуқбузарликларнинг барчасида жарима миқдори минимал, яъни 4 миллион 460 минг сўмни ташкил этадиган бўлса ҳам, 385,3 миллиард сўм ёки тахминан 38 миллион доллар миқдорида жарима белгиланган.

Албатта, бу "касалхонадаги ўртача ҳарорат" кўрсаткичи бўлиши мумкин. Аммо ҳақиқат шундан иборатки, кўплаб ўзбекистонликлар моддий зарарга қарамасдан, ўзлари ва яқинларига хавф туғдириш ва карантин қоидаларини бузишни давом этмоқдалар.

Ҳуқуқбузарликлар содир этилиши бўйича одатдагидек Тошкент шаҳри - 15 900та ҳолат, Фарғона вилояти – 13 847 та ҳолат ва Тошкент вилояти– 12 845 та ҳолат билан етакчилик қилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...