Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг 21 сентябрь куни Тошкент метрополитени хизматларидан 1 181 581 нафар йўловчи фойдаланди ва бу тизим тарихидаги энг юқори кунлик кўрсаткич бўлди. Янги рекорд 14 сентябрда қайд этилган аввалги натижадан (1 165 550 нафар) 16 031 тага кўпдир.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, пойтахтда жамоат транспортига бўлган талаб изчил ортиб бормоқда ва октябрь ойида кунлик йўловчилар оқими 1,2 миллион кишига етиши кутилмоқда. Шу муносабат билан метрополитенда 1 200 000-йўловчини алоҳида аниқлаб, унга махсус совға ва имтиёзлар топшириш режалаштирилган.
Йўловчилар оқимининг кенгайиши фонида метрополитенда поездлар ҳаракати ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, 2026 йилга мўлжалланган 14 та замонавий янги поезднинг барчаси вагонлар паркига олиб келинди ва йўналишларга чиқарилди.
2026 йилнинг 15 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти (автобус) хизматларидан фойдаланган йўловчилар сони ҳам рекорд даражага етганди. Шаҳар транспорт тизими томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, кун давомида пойтахт автобусларида жами 1 миллион 520 минг 113 нафар йўловчи ташилган.

Изоҳлар мавжуд емас