Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон аёллари кутилмаганда карантиннинг афзаллик томонларини топишган: уйда ўтиришга мажбур бўлган эрлар ўзларининг ҳаёт нуқтаи назарларини қайта кўриб чиқмоқдалар. Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов эркаклар ўз уй бекаларини тушунишни бошлаганлари ҳақида бир неча мисолларни келтириб ўтган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Шоҳрух Ғиёсов “ўзини яккалаш” режими жорий этилганидан сўнг бир уй бекаси томонидан Facebookда қолдирилган изоҳни келтириб ўтди:
"Ҳукуматимизга катта раҳмат: энди карантин чекловлари туфайли уйда ўтирган эркаклар аёлларга уйда қолиш нақадар қийинлигини тушунишмоқда".
Аёлнинг сўзларига кўра, у институтни тугатган ва олий маълумотга эга. Аммо эри уни ўзи таъмминлашини айтиб, ўн йил давомида ишлашни тақиқлаб келган. Энди уйда қолиш қанчалик қийинлигини у тушунди.
"Ўйлайманки, бундай чоралар кўрилгандан кейин кўпчилик эркаклар эски стереотиплардан, яъни аёл уйда қолиши керак деган фикрдан халос бўлишади", - деб ёзмоқда аёл ва карантиндан кейин ишга кирмоқчи эканлигини билдирган.
Бошқа бир аёл ёзган:
"Карантиндан олдин эрим иш баҳонасида болаларимизнинг дарсларини умуман кўрмас эди. Энди у ҳар куни дарсларни текширади. Бу эса болаларимиз тарбиясига катта таъсир кўрсатмоқда. Энди у биз аёлларга қанчалик қийинлигини тушуниб етмоқда. Эримни уйга қатаргани учун давлатимизга катта рахмат. Бир сўз билан айтганда, карантин тез тугаб қолмасин."
Изоҳлар мавжуд емас