Загрузка
Загрузка
Карантинга қарамай Тошкентнинг Юнусобод туманида тўй маросими ўтказилган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган
Жамият

Карантинга қарамай Тошкентнинг Юнусобод туманида тўй маросими ўтказилган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган

1447
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз берган хабарга кўра, карантинга қарамай Тошкентнинг Юнусобод туманида тўй маросими ўтказилган.

ИИВ маълум қилишича: “28 март куни соат 15:30 да Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи 1965 йилда туғилган фуқаро А.Ш. ҳудудий профилактика инспектори ва маҳалла раисининг огоҳлантиришларига қарамай, 1998 йилда туғилган қизи К.Ш.нинг тўйи муносабати билан “Куёв навкар” тўй маросимини ўтказган. Унда дўстлари ва 1997 йилда туғилган куёви А.А.нинг ўртоқлари ҳам иштирок этишган".

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-1-моддаси 1-бандига асосан (санитария қонунчилиги ёки эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш) жиноий иш қўзғатилган.

Ушбу моддага биноан, жиноятни содир этган шахс жиноятнинг оғирлик даражасига қараб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баробаридан юз бараваригача жарима (11,1 миллион сўмдан 22,3 миллион сўмгача)га тортилиши, шунингдек бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосига маҳкум этилиши мумкин.

Бугун эрталаб аниқланишича, Ўзбекистонда тўйга борган қозоғистонлик аёлда коронавирус топилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...