Каратин қачон тугаши, ниқобни қанча вақт тақиб юриш мумкин ва карантинда бўлган қариндошлар ҳолидан хабар олиш тартиби бўйича Санитария-эпидемиология назорати инспекцияси томонидан тушунтириш берилди
Жамият

Каратин қачон тугаши, ниқобни қанча вақт тақиб юриш мумкин ва карантинда бўлган қариндошлар ҳолидан хабар олиш тартиби бўйича Санитария-эпидемиология назорати инспекцияси томонидан тушунтириш берилди

318

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкентда бўлиб ўтган брифингда Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков ўзбекистонликларни энг кўп қизиқтираётган савол - карантин қачон тугаши билан боғлиқ саволга жавоб берди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, карантинни бекор қилиш масаласи коронавирус инфекцияси бўлган охирги бемор аниқланиб, касалхонага ётқизилганидан кейин 14 кун ўтиши билан кўриб чиқилади.

Шунингдек, у коронавирусдан даволаниб шифохонадан чиққандан кейин уйда қандай чораларга риоя қилиш лозимлиги хусусида айтиб ўтди.

“Жавоб берилганидан кейин бемор шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши керак, яъни қўлларини тез-тез ювиб туриши, хонани шамоллатиши, одамлар билан ортиқча алоқа қилмаслиги, тиббий ходимлар томонидан назорат қилиниши ва уларнинг тавсияларига риоя қилиши керак", - деди у.

Шу билан бирга, Отабековнинг сўзларига кўра, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморни касалхонада қариндошлари томонидан хабар олинишига йўл қўйилмайди. Ушбу чекловлар касаллик тарқалишини олдини олиш учун ўрнатилган.

Отабековнинг фикрича, карантин даврида инфекциядан ҳимоя қилиниш учун ниқоб ҳар 3 соатда алмаштирилиши керак.

Шунингдек, у бозорлар ва озиқ-овқат дўконларида олиб борилаётган дезинфекция   тадбирлари тўғрисида гапириб ўтди. Бу ишловлар озиқ-овқат маҳсулотларини бузиши мумкинлигидан одамлар хавотир билдиришган.

"Дезинфекциялаш ишлари озиқ-овқат дўконларида ҳам амалга оширилмоқда. Маҳсулотлар ифлосланмаслиги учун улар қадоқларда бўлиши керак. Ушбу муолажалар давомида дезинфекциялаш воситаси эритмасига тоқат қилмайдиган маҳсулотлар учун плёнка, целофан ва бошқа ҳимоя воситаларидан фойдаланиш лозим", - деди у.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+