Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ўзгидрометнинг фавқулодда огоҳлантиришига кўра, 26 майдан 1 июнга қадар республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Вазирлик маълумотларига кўра, хавф остида Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳудудлари турибди.
Айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиши ва маҳаллий сув тошқинлари кузатилиши мумкин. Тоғли ҳудудлар аҳолиси, сайёҳлар ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.
Аввалроқ ҳафта бошида Ўзбекистон бўйича қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ билан беқарор об-ҳаво сақланиб қолиши, бироқ мавсум охирига келиб ёғингарчилик тўхтаб, ҳаво ҳарорати сезиларли даражада кўтарилиши хабар қилинганди.

Изоҳлар мавжуд емас