Кеча Ўзбекистонда илк бор бир кунда соғайганлар сони янги касалланганлар сонидан ошди
Жамият

Кеча Ўзбекистонда илк бор бир кунда соғайганлар сони янги касалланганлар сонидан ошди

931

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, кеча Ўзбекистонда илк бор бир кунда соғайганлар сони янги касалланганлар сонидан ошган.

“21 апрель куни 51 киши касалланиб, соғайганлар сони эса 96 нафарни ташкил этган”, - дейилмоқда вазирлик маълумотида.

Мутахассисларнинг баҳолашларига кўра, касалланганлар сони соғайганлардан кам бўлган кунлар сони қанчалик ошса, Ўзбекистон коронавирус билан касалланишда платога тезроқ   етиши мумкин.

Плато деганда, касалланганлар сони ўсишдан тўхташи ва барқарорлашуви, яъни платога чиқиши тушунилади. Эпидемиологик плато босқичидан ўтилгандан сўнг касаллик одатда пасаяди, соғайганлар сони ўсади ва янги касаллар камаяди.

Шу билан бирга, ижобий динамика камида тўрт-беш кун сақланган ҳолдагина платога ўтишни кузатиш имконияти пайдо бўлади. Шундай платога эришгандан сўнг карантинни бекор қилиш ҳақида ўйлаб кўриш мумкин.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+