Келгуси йилда Ўзбекистоннинг бешта олий таълим муассасаси кириш тест синовларини  мустақил ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади
Жамият

Келгуси йилда Ўзбекистоннинг бешта олий таълим муассасаси кириш тест синовларини мустақил ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади

461

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, келгуси йилда Ўзбекистоннинг бешта олий таълим муассасасига кириш тест синовларини мустақил ўтказишга рухсат этилади. 

Вазирликнинг қайд этишича, ҳукумат қарори доирасида етакчи хорижий олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда 2021-йилнинг 1-мартига қадар мамлакатнинг бешта олий таълим муассасаси очиқ танлов асосида трансформация учун танлаб олинади.

Трансформация жараёнида ушбу олий таълим муассасаларига кириш тест синовларини мустақил ўтказиш ҳуқуқини бериш, шунингдек бакалавр ва магистратура учун шартнома нархини белгилашга рухсат этилади.

Бундан ташқари, ОТМлар нуфузли хорижий олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларини ишга жалб қилишлари керак бўлади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...