Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, “Ўзгидромет” ҳафтада кутилаётган об-ҳаво бўйича маълум қилмоқда.
“23-26 февралда Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа қисми ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади”, - дея қайд этишмоқда синоптиклар.
23 февралда республика бўйича ёмғир ёғади, 24 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.
24 февралда ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-7° илиқ бўлади, 25-26 февралда ҳарорат кечалари 7-12° совуқгача, кундуз кунлари 2-7° совуқгача пасаяди.
Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 23 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 24 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 24-25 февралда Қорақалпоғистонда ҳарорат кечалари 17-22° совуқгача, кундуз кунлари 10-15° совуқгача, Хоразм вилоятида кечалари 12-17° совуқгача, кундуз кунлари 5-10° совуқгача пасаяди.
23-25 февралда баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас