Загрузка
Загрузка
Халқ таълими вазирлиги янги ўқув йилининг  учта сценарийсини кўриб чиқмоқда
Жамият

Халқ таълими вазирлиги янги ўқув йилининг учта сценарийсини кўриб чиқмоқда

1167
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тегишли идоралар билан биргаликда янги ўқув йили учун учта сценарийни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Ҳозирги кунда мутахассислар ўқув йилининг бошланиши учун учта сценарий устида иш олиб боряпти:

1- сценарий

Пандемия барқарорлашиши биланоқ, мактаблар одатдаги тартибда иш фаолиятини давом эттиради. Бу ўқиш учун энг яхши вариант. Халқаро тажриба шуни кўрсатмоқдаки, катталарга қараганда мактаб ўқувчиларининг юқтириш эҳтимоли камроқ. Шунингдек, болалардан катталарга касалликнинг ўтиб кетиш хавфи ҳам паст ҳисобланади.

2- сценарий

Агар Ўзбекистонда болалар орасида вирус тарқалиши тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хулосаси ижобий бўлмаса, таълимни онлайн тартибда давом эттиришга тўғри келади.

3-сценарий

Бу гибрид сценарий. Ҳар-бир ҳудуддаги карантин вазиятига қараб, мактабларда ўқувчилар онлайн ёки кундузги шаклда таълим олишни давом эттирадилар.

Бундай ҳолатда, дастлабки босқичда боласининг соғлиғи учун хавотирланган ота-оналарга боласини уйда онлайн тартибда ўқитиш имконияти берилади. Демак бу - мактабга қатнаш эркинлигини билдиради.

Якуний хулоса Республика махсус комиссиясининг қарори билан эълон қилинади.

"Шуни таъкидлаш керакки, карантин қоидаларининг ўзгаришига қарамай, вазирлик онлайн-мактаб лойиҳасини давом эттиришни режалаштирмоқда. Мазкур лойиҳа болага мактабдаги дарсларда олган билимларини мустаҳкамлаш, ўқитувчиларга эса малакали ҳамкасбларидан маҳорат дарсларини олиш имкониятини беради", - дея маълум қилмоқда ХТВ.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...