Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Соғлиқни сақлаш вазирлиги транспорт воситасида хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар ва ҳолатлар рўйхати лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
Ҳужжатга кўра, жами 17 та касаллик ва ҳолатда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилиши кўзда тутилган. Жумладан:
• умров ва тўш суяги синиши;
• елка камари синиши;
• қовурғалар синиши;
• умуртқа поғонасининг компрессион синиши;
• ўпканинг сурункали обструктив касалликлари (IV босқич);
• бронхиал астма (IV босқич);
• ўпканинг интерстициал зарарланиши;
• ўпканинг бир қисми ёки бутун қисмини (чап ёки ўнг) олиб ташланиши;
• сурункали юрак етишмовчилигининг III босқичи ва декомпенсация босқичи;
• III даражали (морбид) семизлик (BMI ≥ 40);
• паст бўйлик (нанизм) — 150 см дан паст;
• қўл ёки елка ҳаракатини чекловчи неврологик касалликлар;
• терининг кўкрак қисмида жойлашган оғир аллергик ёки дерматологик касалликларининг оғир шакллари (экзема, псориаз);
• кўкрак ёки елка соҳасида протез ёки имплантлар қўйилиши;
• кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғига ўтказилган очиқ турдаги операциялар;
• стомалар (сунъий чиқиш йўли) қўйилиши;
• кўкрак қафаси соҳасидаги йирик ҳосилалар (ўсма);
• ҳомиладор аёллар.
Мазкур касалликларга чалинган фуқаролар учун "Электрон соғлиқни сақлаш" тизими орқали QR-кодли тиббий маълумотнома берилади. Ушбу маълумотномани фуқаро бириктирилган биринчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси расмийлаштиради.
Лойиҳа ҳозирда муҳокамада бўлиб, жамоатчилик фикрлари асосида тасдиқланиши кутилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас