Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон халқ демократик партияси томонидан партия раҳбари Улуғбек Иноятовнинг беш кишидан иборат оила учун бир ойда 2.5 млн сўм етиб ортиши тўғрисидаги шов-шувли чиқиши илк бор изоҳланди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда.
"Партиямиз раҳбари Улуғбек Ильёсович беш кишилик оила учун бир ойда 2.5 млн сўм етиши ҳақида фикр юритганида оиланинг барча харажатларини ҳисобга олмаганлар. У киши томонидан фақатгина озиқ-овқат харажатлари назарда тутилган”, - деб таъкидлади Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтган йиғилиш давомида ХДП Марказий Кенгаши сектор мудири Равшан Хомитов.
Таъкидлаш лозимки, Иноятовнинг сўзлари ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини ҳайратга солди. Кўп киши партия раҳбари қайси сайёрадан келганки, у беш кишилик оиласи билан Тошкентда ойига 2.5 млн сўмга яшай олса, деб ҳайрон қолишди. Бошқа бировлар эса “яшаш” ва “кун кечириш” ўртасида катта фарқ борлигини кўрсатиб ўтишган.
Изоҳлар мавжуд емас