Хитойда  бўлган  ўзбекистонликлар ўз юртларига Сеул орқали транзит билан қайтишлари мумкин
Жамият

Хитойда бўлган ўзбекистонликлар ўз юртларига Сеул орқали транзит билан қайтишлари мумкин

494

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  “Дунё” ААга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Хитойда бўлган ўзбекистонликлар COVID-19 пандемияси билан боғлиқ барча чеклов чораларига риоя қилган ҳолда ўз юртларига Сеул орқали транзит билан қайтишлари мумкин. 

Ўзбекистоннинг ХХРдаги элчихонаси берган маълумотга кўра, ўзбекистонлик дипломатларнинг Uzbekistan Airways вакиллари билан Пекин ва Сеулда ўтказган музокаралари натижасида фуқароларимиз COVID-19 пандемияси муносабати билан барча эҳтиёт чораларига тўла риоя қилган ҳолда Хитойдан Жанубий Корея пойтахтига учиб, у ердан ҳар жума куни “Сеул-Тошкент” рейси орқали юртларига қайтишлари мумкин.

Элчихонада қайд этилишича, Хитойда яшовчи ватандошлар учун янги биометрик паспорт Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги барча дипломатик ваколатхоналарида берилади.

Шунингдек, элчихона ХХР олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар учун авиачипталар сотиб олиш бўйича чегирмалар   талабалик гувоҳномаси ёки ўқиш жойидан маълумотномага асосан тақдим этилишини таъкидлаб ўтди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...