Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда банан нархи кескин тушиб кетди. Нархлар тушишига ижтимоий тармоқларда Хитойдан келтирилган бананларда коронавирус борлиги тўғрисидаги миш-мишлар сабаб бўлган. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Бананларнинг соғлиқ учун хавфли эканлиги ҳақидаги хабарлар анча вақтдан буён ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ташвишга солмоқда. Одамлар бананларда коронавирус борлиги ва ҳатто Хитойдан ташқарида ўстирилганлар ҳам хавфлидир, чунки улар Уханда сараланган дея маълумот тарқатишмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот-хизмати тегишли маълумот тарқатмаган бўлсада, айримлар гўёки вазирлик огоҳлантиришига ҳавола қилишмоқда. Таъкидлаш лозимки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ўрнида ушбу миш-мишларни расман рад этмаган.
ЖССТ маълумотларига кўра, коронавирусни фақат юқтирилган одам ёки ҳайвон билан мулоқот қилиш орқали юқтириш мумкин. Озиқ-овқат вирусни тарқата олмайди.
Аммо кўпчилик ўзбекистонликлар ўз-ўзини суғурта қилиш ва бананлардан воз кечишни афзал кўришди. Талаб пасайиши натижасида республика бозорларидаги нархлар кескин тушиб кетди. Facebookдаги “Потребитель.уз" ҳамжамиятининг хабар беришича, Тошкент, Андижон ва Самарқандда бананлар нархи 25 дан 10 минг сўмгача тушган, пойтахтнинг баъзи жойларида эса бананларни атиги 6-8 минг сўмга сотиб олиш мумкин.
Эслатиб ўтиш жоизки, илгарироқ AliExpress орқали Хитойдан буюрилган жўнатмаларда короновируснинг борлиги ҳақидаги миш-мишлар ўзбекистонликларни ташвишга солган эди. Оммабоп савдо хизмати мижозларини тинчлантириш масқадида ЖССТ ўз Тwиттерида жўнатма орқали коронавирус ўтмаслиги ҳақида тушунтириш беришга мажбур бўлган.
Изоҳлар мавжуд емас