Загрузка
Загрузка
Хитойдан олиб келинган тест-системаларида вируснинг борлиги тўғрисидаги маълумот ҳақиқатга мос эмас
Жамият

Хитойдан олиб келинган тест-системаларида вируснинг борлиги тўғрисидаги маълумот ҳақиқатга мос эмас

961
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Хитойдан олиб келинган тест-системаларида вируснинг борлиги тўғрисидаги маълумотни инкор қилди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

“Тест системаси-бу вирусга ўта сезувчан реактив бўлиб, реактивга вирусни жойлаштириб бўлмайди. Шунинг учун хитойликлар юборган тестлардан коронавирус юқаётганлиги хақидаги гаплар асоссиз, интернет оламидаги ёлғонлардан бири”, - дея таъкидлади у.

Отабековнинг сўзларига кўра, тест системалардан касаллик юқмайди, бироқ, баъзан ушбу тестларнинг сезгирлиги паст бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда касаллик юқмаган тақдирда ҳам, касаллиги борларга “манфий”, касаллиги йўқларга “мусбат” деган жавоб берилиши эҳтимоли бор. Шунинг учун амалиётда қўлланилишидан аввал барча тестлар сезгирлик нуқтаи назаридан текширувдан ўтказилади.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев мамлакатда коронавирус тестларида танқислик йўқлигини таъкидлаган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...