Загрузка
Загрузка
Хитойдан юкларни тезда етказиб беришда “RTL Alliance”га нима имкон  бермоқда?
Жамият

Хитойдан юкларни тезда етказиб беришда “RTL Alliance”га нима имкон бермоқда?

491
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. RTL Alliance халқаро транспорт ва логистика компаниясининг асосий афзалликларидан бири - бу Хитойдан товарларни тезда етказиб бериш имкониятидир.

Куздан бошлаб янги йил арафасида логистика соҳасида анъанавий равишда ишлар кўпайиб қолади. Ҳозирдан кўплаб импортчилар брон қилишни бошлайдилар. Улар учун бу йил RTL Alliance тайёр логистика маҳсулотларини белгиланган муддатларда таклиф этади.

Жаҳон логистикасидаги мураккаб вазиятга қарамай, RTL Alliance Хитойдан Ўзбекистонга товарларни 25 кун ичида етказиб беришни таъминлашга тайёр. Шу билан бирга, компания мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бир нечта муқобил йўналишлар бирданига қўлланилади. Бу хавфларни камайтиради ва тирбандликка мослашувчан жавоб бериш, етказиб беришни иложи борича тез ва ишончли амалга ошириш имконини беради.

“Ўзининг   10 йиллиги   арафасида RTL Alliance BAIF Ассоциацияси маълумотларига кўра "Йилнинг энг яхши мултимодал экспедитори" унвонини олган ҳолда минтақадаги логистика бозорининг етакчиларидан бирига айланди. Бизнинг вазифамиз - мижозларимиз учун энг самарали логистика ечимларини таклиф қилиб, доимий равишда юқори даражадаги хизмат кўрсатишни сақлаб қолишдир”, - деди Геннадий Гогения (СЕО, RTL Alliance). 

rtl_02.jpg

Компания янги муқобил логистика ечимларига талабнинг ошишини қайд этмоқда. Юк ташишга буюртмалар “RTL Alliance”нинг Ўзбекистондаги бўлими www.rtlalliance.uz  сайтида қабул қилинади.

RTL Alliance 

RTL Alliance — 2012 йилдан бери фаолият юритиб келаётган ва мултимодал ва темир йўл логистикаси соҳасида бозор етакчилари қаторига кирувчи халқаро логистика компаниялари гуруҳи ҳисобланади.

Шунингдек, RTL Alliance FIATA экспедиторлик ассоциациялари халқаро Федерациясининг аъзоси ва юклар экспедиторлиги соҳасида ISO 9001:2015 халқаро сертификатига эга. Компания LogTec соҳасида фаол изланишлар олиб бормоқда.

RTL Alliance юқори BBB кредит рейтингига эга, бу компаниянинг яхши кредит лаёқатлилигини, шунингдек, паст инвестицион хатарларини акс эттиради. BIK Ratings агентлигининг аудити натижаларига кўра, RTL Alliance юқори рейтингни қўлга киритган ва ўз токенини чиқарган ягона логистика компанияси саналади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...