Ўзбекистон, Тошкент -Batafsil.uz. ЯА Мухбиримиз маълум қилишича, Хитойнинг Hytera компанияси ИИВ учун 6 мингдан зиёд бодикамераларни етказиб берган.
ИИВ ЙҲХББ берган маълумотга кўра: "2020 йил 1 январдан бошлаб ЙПХ барча инспекторлари бодикамераларни тақиб юришлари лозим. Бундан кейин ҳайдовчи бодикамерасиз хизматни амалга ошираётган ЙПХ инспекторига ҳужжатларини тақдим этмаслик ҳуқуқига эга. Шунингдек, инспектор бодикамерадаги ёзувни ҳайдовчига тақдим этиши шарт эмас".
Ҳайдовчилар билан мулоқот қилишдан аввал, ЙПХ инспекторлари суҳбат бодикамерага ёзиб борилаётганлиги тўғрисида уларни огоҳлантирадилар.
Бодикамера аудио ва видеоконтентни (Full HD форматида) ёзиб олиш ва марказлашмаган ҳолда сақлаш, фавқулодда ҳолатларда марказлашган диспетчерлик хизматига хабар бериш, жорий вақт режимида мобил гуруҳлар жойлашуви ва фаолиятини масофадан туриб мониторинг қилиш имкониятига эга.
У қоронғу пайтда ҳам ўн метргача бўлган масофадан сифатли суратга олиш имконини берувчи инфрақизил ёритгич билан жиҳозланган.
Ходим контентни ёзиш, таҳрирлаш ёки йўқ қилиш жараёнига аралаша олмайди. Камера ходим томонидан қабул қилинган пайтдан бошлаб доимий сақлаш жойига қайтгунга қадар ёзувни олиб боради. Қурилма корпуси очилишдан ҳимоя қилинган.
Изоҳлар мавжуд емас