Загрузка
Загрузка
Хитойнинг учта компанияси Ўзбекистонда ковид вакцинасини синовдан ўтказишни таклиф қилмоқда
Жамият

Хитойнинг учта компанияси Ўзбекистонда ковид вакцинасини синовдан ўтказишни таклиф қилмоқда

426
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон Хитойда тайёрланган учта вакцинанинг клиник синовларининг учинчи босқичини биргаликда ўтказиш бўйича таклифлар олган. Бу ҳақида коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоси Барно Абдусаматовага ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, ушбу вакциналар хавфли гуруҳга мансуб Хитой фуқароларини эмлаш учун ишлатилади. Бунга шифокорлар, ижтимоий ходимлар, ҳуқуқ-тартибот идралари вакиллари, сотувчилар ва бошқалар киради.

"Музокаралар чоғида Хитой томони вакциналарни етказиб бериш, шунингдек, кўнгиллиларнинг тиббий-лаборатория текширувларидан ўтказиш харажатлари Хитой ишлаб чиқариш компаниялари томонидан қопланиши ҳақидаги таклифни киритди", - деди у.

Бундан ташқари, Абдусаматованинг сўзларига кўра, коронавирус пандемиясига глобал жавоб қайтариш доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, вакцина ва иммунизация бўйича Глобал Альянс ва эпидемик тайёргарлик соҳасидаги инновациялар Коалицияси барча давлатлар ҳукуматларини ковид вакцинасига барчанинг фойдалана олишини таъминлаш механизми, яъни CОВАХ бўйича маслаҳатлашувларда иштирок этишга чақирган.

"Вакцина муваффақиятли ишлаб чиқилган тақдирда, COVAX механизмида иштирок етаётган мамлакатлар ҳукуматлари, жумладан, Ўзбекистон ҳам кафолатланган тарзда аҳолининг 20 фоизини эмлашга етарли миқдордаги вакцинадан дастлабки фойдалана олади", - деди у.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...