Загрузка
Загрузка
Хонанда Лола Йўлдошева маданият вазирининг мажбурий дўппи кийиш  ғоясини танқид қилди. У Назарбековга бошқача вариантни таклиф қилган
Жамият

Хонанда Лола Йўлдошева маданият вазирининг мажбурий дўппи кийиш ғоясини танқид қилди. У Назарбековга бошқача вариантни таклиф қилган

629
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Хонанда Лола Йўлдошева Ўзбекистон Маданият вазири ва бир вақтнинг ўзида таниқли хонанда Озодбек Назарбековнинг вазирлик ходимлари томонидан мажбурий дўппи кийиш ғоясини    танқид қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Бош кийимлари масаласи нима бўлди? Ўзбекистон Маданият вазирлиги қандай қарашини билмадиму,   дўппи ювилмаган бош, турмакланмаган соч, сочга оқ тушгани ёки бошнинг кал жойини яхши яширади. 2021 йилнинг мода тенденциялари мени ҳайратга қолдиради”, - киноя билан таъкидлаган хонанда ўзининг Инстаграмм-аккаунтида.

Умуман олганда,   Маданият вазирининг ташаббуси кўплаб танқидларга сабаб бўлган. У ўз ғоясидан воз кечганми ёки қатъитлилик билан ташаббусини  жорий қилишни давом этаётгани ҳозирча номаълум.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари вазирнинг таклифини ноадекват деб атаб, Назарбековга фольгадан ясалган бош кийим тақишни тавсия қилишган. Уларнинг фикрича, бу орқали маданиятни ривожлантириш учун ақлли   фикрлар келиши мумкин.

Кўпчилик бу гаплардан сўнг Маданият вазирлигини ёпса ҳам бўлади, деб ёзишган, зеро ўз сўзлари орқали Назарбеков бутун тузилманинг компетентлик даражаси қай аҳволда эканлиги кўрсатиб қўйди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...