Хонанда Наргиз Зокировага 2072 йилгача Россия кириш тақиқланди
Жамият

Хонанда Наргиз Зокировага 2072 йилгача Россия кириш тақиқланди

803

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Хонанда Наргиз Зокирова Тошкентдан қайтганидан сўнг Москва шаҳри Домодедово аэропортида ушлаб қолинган, у Ўзбекистонга қайтариб депортация қилинган. Бу ҳақда унинг адвокати Баҳром Исмоилов маълум қилган. Унинг сўзларига кўра,   у ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг қарорини олган, қарорга кўра хонандага 2072 йилгача Россия Федерациясига кириш тақиқланган.

“Қўлимда 50 йилга киришни тақиқлаш бўйича қарор бор. Бу махсус операцияни қоралайдиган таниқли шахслар учун қабул қилинадиган стнадарт тақиқдир. Бу чеклов Наргиз Зокировага ҳам қўйилган. Наргиз бунга тайёр эди. У бундай чоралар кўрилишини тахмин қилиб бўлган. Шунга қарамай, у ўзининг фуқаролик позициясига содиқ қолади”, - деди жаноб Исмоилов StarHit нашрига.

Шунингдек, у АҚШ фуқаролигига эга Наргиз Зокирова Москванинг Домодедово аэропортидан тўғридан-тўғри Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Барча миш-мишлардан фарқли ўлароқ, Зокировага нисбатан жиноий иш очилмаган, чунки адвокатнинг сўзларига кўра, у фақат шахсий фикрини билдирган.

Аввалроқ, хонанда ижтимоий тармоқларда россиялик ҳарбий хизматчиларга қарата бир қатор ҳақоратли сўзларни айтган эди.

Адвокатнинг сўзларига кўра, хонанда АҚШ фуқаролигига эга. У Ўзбекистонда туғилган, 1995 йилда оиласи билан АҚШга кўчиб ўтган. 2013 йилда Россиянинг "Голос" шоуси финалига чиққан, шундан кейин Россияда ишлаган. 2019 йилда мусиқий продюсер Максим Фадеев хонандани Россиядан нафратланишда айблаган, Наргиз Зокирова бу айбловларни рад этган эди. Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси бошланганидан сўнг хонанда Ўзбекистонга қайтганини маълум қилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+