ХТВ:  мактабларда    ўқув йилининг  бошланиш санаси  яқин кунларда эълон қилинади
Жамият

ХТВ: мактабларда ўқув йилининг бошланиш санаси яқин кунларда эълон қилинади

1544

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мактабларда янги ўқув йили қайси санадан бошланиши тўғрисидаги қарор яқин кунларда эълон қилинади. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) берган баёнотга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилмоқда.

"Айни пайтда масъул вазирлик ва идораларга давлат таълим муассасаларини очиш бўйича таклифлар киритиш топширилди. Давлат ўрта умумтаълим мактаблари бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори яқин кунларда эълон қилинади",- дейилмоқда ХТВ берган маълумотда.

Шунингдек, вазирлик ота-оналардан бозорлар очилган дастлабки кунларда болалар учун ўқув қуролларини сотиб олишга шошилмасликларини сўради.

Узоқ давом карантинни ҳисобга олган ҳолда, 20-августдан сўнг бозорлар очилганида, кўп сонли ота-оналар ва болалар у ерга боришга шошилишади ва натижада ижтимоий масофани сақлаш жуда қийин бўлади. Шу сабабли, вазирлик ўқув қуролларини ўқиш бошланганидан кейин сотиб олиш мумкинлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамизки, 15 августдан бошлаб хусусий мактаб ва болалар боғчалари, шунингдек ўқув марказлари фаолияти тикланади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...