Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Хусусий тиббиёт муассасаларига ҳам коронавирусга таҳлил ўтказиш учун рухсат берилди. Бунинг натижасида СЭОМга йирик навбатлар бартараф этилади. Навбатларни акс этган суратлар мунтазам равишда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан чоп этилиб келинмоқда. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Жорий йил 24 июндан бошлаб давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимлари ҳамда фуқаролар учун ушбу инфекцияга таҳлил топширишда ихтиёрий, пуллик асосда хусусий тиббиёт ташкилотлари хизматларидан ҳам фойдаланиш имконияти яратилди.
Коронавирус инфекциясини аниқлаш нархи хусусий тиббиёт ташкилоти томонидан мустақил белгиланади.
Лаборатор таҳлил учун намуна (суртмалар) хусусий тиббиёт ташкилотининг ўзида, сўровга кўра эса фуқароларнинг яшаш манзилида ҳамда махсус автотранспортларда олинишига рухсат берилди.
Шуниси қизиқки, хусусий тиббиёт муассасаси ҳудудий санитария осойишталиги марказларига кунлик умумий маълумотларни ҳамда коронавирус инфекциясига ижобий натижа берган суртмаларни етказиб беради.
Коронавирус инфекциясини полимер занжирли реакция усулида пуллик текширишларни ташкил этишни хоҳловчи хусусий тиббиёт ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлигининг ҳудудий марказларига шартнома тузиш учун мурожаат қилишлари мумкин.
Эслатиб ўтамизки, айни пайтда коронавирус учун таҳлил топшириш болаларни ёзги оромгоҳларга юборишга, ишга киришга, тиббий муассасада даволанишга керак бўлади.
Изоҳлар мавжуд емас