Загрузка
Загрузка
KIA автомобилларининг Ўзбекистондаги нархи нима учун Россияга нисбатан қимматроқ  эканлиги маълум бўлди
Жамият

KIA автомобилларининг Ўзбекистондаги нархи нима учун Россияга нисбатан қимматроқ эканлиги маълум бўлди

607
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз берган хабарга кўра, KIA автомобилларининг Ўзбекистондаги нархи нима учун Россияга нисбатан қимматроқ эканлиги маълум бўлди.

Эслатиб ўтамизки, илгарироқ ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда йиғиладиган KIA моделларининг дастлабки нархлари эълон қилинганидан сўнг, кўплаб фойдаланувчилар ушбу автомобиллар Россия бозорига нисбатан анча қиммат бўлишини айтиб ўтишган эди.

"Жиззах" автомобиль заводида KIA автомобилларини ишлаб чиқаришни бошлайдиган Roodell компанияси бош директори ва асосчиларидан бири Данияр Давлетияров ушбу вазиятни Batafsil.uz ЯА. мухбирига изоҳлаб берди. 

"Биз Россия Федерациясида тайёрланмайдиган қисмлардан автомобиль ишлаб чиқарамиз, шунинг учун биздаги машиналар нархининг Россияга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бундан ташқари, биздаги комплектация бутунлай бошқача. Россия ишлаб чиқарувчилари маҳсулот таннархини камайтиришга интилишади, чунки у ердаги бозор ҳам жуда рақобатбардош бўлиб, ҳар йили 1,5 миллионга яқин автомобил сотилади. Табиийки, уларга жуда арзон қисмлар керак", - дейди у.

Суҳбатдошимизнинг сўзларига кўра, компания бу борада Ўзбекистон бозорига "мамлакатда ҳали бўлмаган, замонавий, опцияларга бой ва яхши машина керак", деган қарорга келган.

"Шунинг учун биздаги комплектацияларнинг ўзи россияликларга қараганда қимматроқ. Мисол учун, Россияда Seltos механикада ва 1.6 литрли двигатель билан сотилади. Бизда эса муқобилсиз икки литрли мотори бор ва автоматли узаткичка эга машиналар бўлади. К5 билан боғлиқ масала ҳам худди шундай. Бошқача айтганда, бизнинг комплектациямиз Россия бозоридан бутунлай фарқ қилади", - дейди у.

Давлетияров нархга таъсир қиладиган яна бир муҳим жиҳат – транспорт логистикаси харажатларига тўхталиб ўтди.

"Биз Жанубий Кореядан эҳтиёт қисмлар олиб келамиз. Улар қандай узоқ йўл босиб ўтишини бир тасаввур қилинг. Бутловчи қисмлар Жанубий Корея портида юкланади, портдан Россия Федерациясига етказилади, у ердан бутун Россия ва Қозоғистон ҳудуди бўйлаб контейнер поездлари орқали Тошкентга, сўнгра Жиззахга олиб борилади. Буларнинг барчаси, албатта, нархга таъсир қилмай қўймайди. Лекин биз бу масалани ҳал қиляпмиз ва кейинги босқичда логистика харажатларини камайтириш ва янги транспорт йўлларидан фойдаланиш орқали таклиф этилаётган маҳсулот таннархини камайтиришни режалаштирмоқдамиз", - деди у.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, бу босқичда компания учун маҳсулотни иложи борича тезроқ бозорга чиқариш ва харидорга истаган нарсаларини етказиб бериш муҳимдир.

"Ўзбекистонда KIA моделларининг жорий нархлари ўша тайёр автомобиллар мамлакатга олиб кирилганидан кўра, албатта анча арзонроқ. Бу жорий нархлардан камида 70-80 фоиз қиммат бўларди", - деди у.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...