Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда пластик карталардан пул ўғирлаш ҳолатлари тобора кўпаймоқда. Киберфирибгарлар мижозларни чув туширишнинг янги усулларидан фойдаланиб, машҳур савдо майдончалар сайтларини яратишни ўзларига одат қилишган. Фирибгарлар тузоғига тушмаслик ва шахсий картани қандай ҳимоялаш мумкинлиги қуйидаги материалда келтирилган.
Тасдиқлаш кодини асло ошкор қилманг
SMS орқали олинган бир марталик тасдиқлаш кодини ҳеч кимга айтманг. Ушбу текширув коди ёрдамида фирибгарлар сизнинг рухсатисиз ҳисобингиздан пул ўтказишлари ёки мобил иловалар ёрдамида уларни бошқариш ҳуқуқини олишлари мумкин.
Ҳеч қачон бегоналарга банк картасининг амал қилиш муддатини айтманг
Шуни ёдда тутиш керакки, банк картасига пул ўтказиш учун картанинг амал қилиш муддати шарт эмас, унинг 16талик рақамини билишнинг ўзи кифоя. Унутманг, банк ёки тўлов ташкилоти ходимлари сиздан пластик картангизнинг амал қилиш муддатини ёки SMS орқали олинган тасдиқ кодларини сўрамайдилар.
Сизга қўнғироқ қилиб, ўзини банк ходими, тўлов ташкилоти маъмури ёки бошқа давлат идораси ходими деб таништирган ва пластик картангиз рақами ёки мобил банк иловасидаги аккаунтингизни сўраётганларга пластик картангиз ҳақидаги махфий ёки шахсий маълумотларни берманг. Улар фирибгар бўлиши мумкин.
Агар ҳисоб рақамингизга ўзгартириш киритиш, шубҳали тўловлар, номингизга кредит ёки депозитлар қилмоқчи бўлиб, маълумот олишга бўлган уринишларни сезиб қолсангиз, хизмат кўрсатаётган банкка мурожаат қилинг ва ҳолатга ойдинлик киринг.
Бепул пишлоқ фақат қопқонда бўлади
Сўнгги пайтларда юқори даромад олишга ундайдиган ёлғон таклифлар ёрдамида маблағларни ўзлаштиришга бўлган уринишлар тез-тез учрамоқда. Бунга турли реклама акциялари, лотерея ютуқлари, брокерлик хизматлари, валюта биржасида иштирок этиш, чет элда онлайн ўрганиш ва юқори даромадли ишга кириш, дастлабки инвестициялар билан қисқа муддатда бойиш, онлайн савдо платформалари ва бошқалар орқали арзон нархларда товарлар етказиб бериш каби усуллар киради.
Оқибатда фирибигралар қалбаки шартнома ва ҳужжатларни тақдим этиб, фуқароларнинг ишончига кириб олишади. Қарабсизки, бир зумда пулсиз қоласиз, фирибигарлар эса глобал тармоқ майдонларида гумдон бўлишади.
Ёлғон сайтлар
SMS орқали юборилган тасдиқлаш кодлари ва банк картаси маълумотларини шубҳали веб-сайтларга киритманг. Ҳозирги кунда фирибгарлар тўлов ташкилотларининг веб-сайтларига ўхшаш сохта саҳифаларни тарқатишмоқда. Веб-сайтга банк картаси маълумотлари киритилганда, фирибгарлар пластик карточкаларни мобил банкинг иловаларига улаши ва маблағларни ўғирлаш учун ушбу маълумотлардан фойдаланиши хавфи мавжуд. Агар сизга таклиф этилаётган веб-саҳифанинг ҳақиқийлигига шубҳа қилсангиз, уни расмий веб-сайт манзили ёки интернетдаги тегишли ташкилотнинг веб-саҳифаси билан таққосланг.
Қуйидаги рўйхатда ташкилотларнинг логотиплари ёрдамида баъзи сохта веб-саҳифа манзиллари келтирилган:
Изоҳлар мавжуд емас