Коронавирус билан  касалланганларга  тегишли бўлган  уй ҳайвонларини вақтинчалик  “Ҳаёт” бошпанаси қабул  қилади
Жамият

Коронавирус билан касалланганларга тегишли бўлган уй ҳайвонларини вақтинчалик “Ҳаёт” бошпанаси қабул қилади

1092

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Карантинда бўлган Тошкент аҳолиси уй ҳайвонларини икки ҳафта муддатга “Ҳаёт” бошпанасига топширишлари мумкин. Унинг телефон рақамларини Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков эълон қилди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

АОКАда бўлиб ўтган брифингда давлат инспекцияси бошлиғига коронавирус туфайли эгаси карантинда бўлганида уй мушуклари ва итларга қараб турадиган ташкилотлар мавжудми, деган савол берилди.

Нурмат Отабеков ушбу масала кўпроқ Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг ваколатига киришини таъкидлади. Бироқ, унинг сўзларига кўра, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида "Ҳает" бошпанаси жойлашган.

Бошпана билан (90) 357-44-77 телефон рақамлари орқали боғланиш мумкин, деди Отабеков. Ходимлар зоотаксида келиб, уй ҳайвонини 14 кунга олиб кетишади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...