Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун Хитойдан бир гуруҳ шифокорлар Ўзбекистонга юборилади. Шу билан бирга, ўзбекистонлик шифокорлар Италияда коронавирус билан курашиш тажрибасини ўрганадилар. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамизки, кеча республикада коронавируснинг биринчи ҳолати аниқланганлиги расман маълум қилинди - касаллик Франциядан учиб келган аёлда топилган. 16 март куни эрталаб касалланганлар сони тўрт кишига етган: биринчи беморнинг ўғли ва қизи ҳам коронавирусга чалинган. Бундан ташқари, 15 март куни Uzbekistan Airways компаниясининг Истанбул-Тошкент рейси билан Туркиядан келган Ўзбекистон фуқаросида вирус топилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Хитой ўзбекистонлик ҳамкасбларга коронавирус тарқалишига қарши курашишда ёрдам бериш учун бир гуруҳ шифокорларни юборишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу касалликка қарши курашиш бўйича Европа тажрибасини ўрганиш учун ўзбекистонлик шифокорлар делегациясини Италияга юборишни режалаштирган.
Изоҳлар мавжуд емас