Загрузка
Загрузка
Коронавирус хавфига  қарамасдан,  ўзбекистонликлар умумхалқ ҳашарда иширок этишади
Жамият

Коронавирус хавфига қарамасдан, ўзбекистонликлар умумхалқ ҳашарда иширок этишади

2039
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 14-15 март кунлари Ўзбекистонда умумхалқ ҳашар ўтказилади. Мухбиримиз хабар беришича, бу борада дунёнинг аксарият давлатларида коронавирус хавфи туфайли оммавий тадбирлар бекор қилиниб, ҳаттоки таълим муассасалари ёпилмоқда.

 Адлия вазирлиги хабар беришича: «Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида Ҳукумат фармойиши қабул қилинган. Мазкур ҳужжатга кўра, 2020 йил 14-15 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади”.

Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ихтиёрий маблағлари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг банкдаги ҳисоб-варақларига ўз ташаббусларига кўра ўтказилиши тавсия этилган.

Хайрия ҳашаридан тушган маблағлар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, ёлғиз қарияларга, пенсионерларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланиши назарда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, илгарироқ Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Ўзбекистон ҳукумати томонидан коронавирус туфайли Наврўз байрамини бекор қилиш тўғрисидаги қарор ҳозирча қабул қилинмаганлигини айтган эди. Бу борада Тожикистон ва Қозоғистонда байрам тадбирлари аллақачон бекор қилинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...