Коронавирус ҳомиладорларга  қандай  таъсир қилади. Мутахассис жавоби
Жамият

Коронавирус ҳомиладорларга қандай таъсир қилади. Мутахассис жавоби

579

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Коронавирусга қарши курашиш Штаби   аъзоси Хабибулла Оқилов "ковид" ҳомиладор аёлларга қандай таъсир қилиши ҳақида айтиб берди. Бу тўғрисида мухбиримиз маълум қилмоқда.

"Ҳозирда коронавирус инфекциясининг ҳомиладор аёл ва унинг ҳомиласига таъсири тўғрисида илмий асосланган хулосалар йўқ. Шунингдек, ҳомиладор аёллар бошқаларга қараганда коронавирус инфекциясига ва унинг асоратига кўпроқ мойил эканлиги бўйича ҳам маълумотлар мавжуд эмас",- деди у.

Шу билан бирга, Оқиловнинг қўшимча қилишича, барча тоифадаги шифокорлар ҳомиладор аёлнинг соғлом боласи бўлиши учун ўзини ҳар қандай инфекциядан ҳимоя қилиши зарурлигини таъкидлашади.

Эслатиб ўтамизки, сўнгги кунларда Тошкентда коронавирус билан касалланган тўртта ҳомиладор аёл вафот этди. Улардан бири 35 ёшда (Чилонзор тумани), иккинчиси - 32 ёшда (Сергели тумани), яна иккитаси - 34 ёшда (Олмазор ва Учтепа туманлари) бўлган.

Илгарироқ, Оқилов болаларда коронавирус касаллиги қандай кечиши ва улар юқтирганда нималар қилиш лозимлиги ҳақида айтган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...