Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Новосибирскдан Ўзбекистонга коронавирус ташхиси учун биринчи тўплаб олиб келинди. Мухбиримиз хабар беришича, бу ҳақида "Россия 24" телеканалида репортаж намойиш этилган.
Касалликни аниқлаш ёки унинг йўқлигини тасдиқлаш учун мутахассисларга вируснинг РНК қисми керак бўлади. Бу мураккаб ва топилиши қийин бўлган синов тизимлари бўлиб, уларнинг реакциялари молекуляр даражада кечади. Тизимлар ҳам, реактивлар ҳам талаб юқори бўлганлиги боис қиммат ва ҳозирда уларга этишмовчилик сезилмоқда.
Новосибирск институти ўзида ишлаб чиқарилган диагностика тўпламларини Ўзбекистонга етказиб берди. Биринчи партия мингта ташҳис учун етарли.
Молекуляр диагностика учун замонавий жиҳозлар Роспотребнадзор ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги кўп йиллик ҳамкорлик маҳсули ҳисобланади. Роспотребнадзор 2009 йилдаги чўчқа гриппи эпидемияси давриданоқ Тошкентдаги Вирусология институтига кўмак беришни бошлаган эди.
Репортажда айтилишича, коронавирус тарқалиши билан европаликлар ва америкаликлардан фарқли ўлароқ россиялик мутахассислар биринчи бўлиб ўзбекистонлик шифокорлар илтимосига жавоб беришиб, текинга ёрдам кўрсатишни бошладилар.
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик фақат коронавирусга қарши курашиш билан чекланиб қолмайди. Бу бутун Евросиё минтақасини хавфли инфекциялардан ҳимоя қилишга қаратилган кенг қамровли тадбирлар: вабонинг олдини олиш, иммунитет танқислиги вируси ташхисини ўз ичига олади. Бир неча йиллардан буён Россия Ўзбекистонга замонавий жиҳоз ва юқори технологияли лабораторияларни этказиб бермоқда.
- Бугунги кунда икки мамлакат ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик фаоллашмоқда, - деди Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Владимир Тюрденев. - Мен Россиянинг БМТ ОИВ /ОИТС алмашиш дастури орқали иштирокини таъкидламоқчиман – бу ерда, яъни Ўзбекистонда ушбу касалликни енгишга ёрдам бермоқдамиз. Бундан ташқари, биз техник ёрдам кўрсатмоқдамиз: Россия томони ўзбекистонлик ҳамкорларга учта экспресс-лабораторияни етказиб берди.
Ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналиши - тиббиёт соҳаси мутахассисларини тайёрлашдан иборат. Ўзбекистонлик шифокорлар Россияда ўқитилиб, малака оширмоқдалар. Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий-тадқиқот тиббиёт университети филиалини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас