Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) ўзбекистонликлар томонидан нарх-наво бўйича энг кўп берилган саволларни эълон қилган.
17 март (соат 9:00)куни ҳолатида Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1635 та мурожаат қайд этилган. Аксарият кишилар картошка (497), ун (306) ва ўсимлик мойи (63) нархларининг ошганидан шикоят қилишмоқда.
Шикоятларнинг кўп қисми тиббий ниқоблар нархининг ошганлиги билан боғлиқ. Давлат солиқ қўмитасига бу бўйича 240 та мурожаат келиб тушган. 46 нафар мурожаатчи антисептик воситаларининг қимматлилиги бўйича шикоят қилган.
Ҳудудлар кесимида олинадиган бўлса, энг кўп шикоятлар Самарқанд вилояти (238), Тошкент шаҳри (288) ва Андижон вилояти (202)да қайд этилган. Энг кам мурожаат Хоразм (12), Қорақалпоғистон (16) ва Сирдарё (17) вилоятларидан келган.
Қўмитанинг хабарида айтилишича: "Барча мурожаатлар солиқ хизмати ходимлари томонидан батафсил кўриб чиқилмоқда. Нархлар ошишини олдини олишга қаратилган профилактик ишлар олиб борилмоқда, виждонсиз тадбиркорларга нисбатан қатъий чоралар кўрилмоқда. Ҳар бир шикоят ДСҚ раҳбарияти томонидан назоратга олинган".
Маҳсулот нархининг асоссиз оширилганлигига дуч келган ҳар бир фуқаро ДСҚнинг ишонч телефонига (71) 244-98-98 ёки қисқа 1198 рақами орқали Сall-марказга мурожаат қилиши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас