Коронавирус туфайли Олий Мажлис депутати ёшлар иштирокидаги оммавий тадбирларни ўтказишни бекор қилиш, шунингдек, тиббий ниқобларнинг мамлакатдан олиб чиқилишини таъқиқлашни таклиф қилди
Жамият

Коронавирус туфайли Олий Мажлис депутати ёшлар иштирокидаги оммавий тадбирларни ўтказишни бекор қилиш, шунингдек, тиббий ниқобларнинг мамлакатдан олиб чиқилишини таъқиқлашни таклиф қилди

1704

 Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. "Юксалиш" ҳаракати раисининг ўринбосари, парламент қуйи палатаси депутати Бобур Бекмуродов тиббий ниқобларни Ўзбекистондан олиб чиқишни таъқиқлашни таклиф қилди. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, ваҳимага ўрин бўлмасада, 70дан ортиқ мамлакатда коронавирус ҳолатлари тасдиқланган ва касалланганлар сони 100 минг кишига етган. Депутатнинг қўшимча қилишича, глобаллашув шароитида вирус таъсиридан ажралиб қолиш имкони йўқлиги тобора равшан бўлиб бормоқда.

Депутатнинг фикрича, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун ҳукумат томонидан янада қатъий чораларни кўриш вақти келди. Бунинг учун:

- оммавий тадбирларни чеклаш, болалар ва ёшлар иштирокидаги оммавий тадбирларни таъқиқлаш;

- транспорт алоқаларини тўхтатиб туриш ва кучайтирилган карантин назоратини амалга ошириш учун давлатлар рўйхатини кўриб чиқиш ва кенгайтириш;

- дори-дармонлар ва шахсий ҳимоя воситаларининг (ниқоблар, респиратор) олиб чиқишни таъқиқлаш, зарур ҳолларда "хавфсиз" мамлакатлардан импортни қўллаб-қувватлаш;

- фармацевтика бозорини қатъий назорат қилиш, ниқоблар, респиратор, вирусга қарши воситалар ва дори-дармонлар нархининг кўтарилишини олдини олиш;

- Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Инвестиция вазирлари иштирокида мамлакатдаги вазият бўйича парламент йиғилишини ўтказиш;

- Болалар боғчалари ва мактабларда касаллик хавфини камайтириш чораларини кўриш таклиф этилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+