Коронавирус туфайли Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб қатор чекловлар жорий этилмоқда
Жамият

Коронавирус туфайли Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб қатор чекловлар жорий этилмоқда

480

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз маълум қилишича, коронавируснинг тарқалиши туфайли Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб қатор чекловлар жорий этилмоқда.   

Барча ҳудудларда йирик буюм бозорлари ҳамда йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилади. 

“Қизил” ва “сариқ” ҳудудларда соат 07:00 дан 23:00 га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ман қилинади. Шунингдек, 23:00 дан 07:00 га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш таъқиқланади. Фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашганлиги, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш учун дорихонага бориб-келиш ҳолатлари бундан мустасно.

Мазкур талабларни бузган фуқаролар нисбатан маъмурий жавобгарликка тортилади.

Яна бир муҳим жихат шундан иборатки, “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+