Загрузка
Загрузка
Коронавирусда  узоқ вақт давомида аспирин қабул қилиш асоратларга  сабаб бўлиши  мумкин
Жамият

Коронавирусда узоқ вақт давомида аспирин қабул қилиш асоратларга сабаб бўлиши мумкин

452
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаеванинг огоҳлантиришича, касаллик пайтида аспиринни узоқ муддат истеъмол қилиш асоратларни келтириб чиқариши мумкин. У қандай ҳолларда аспирин зарурлиги ва уни қачон бошқа дори билан алмаштириш кераклигини тушунтириб берди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

АОКАда бўлиб ўтган брифинг давомида саволларга жавоб берар экан, Севара Убайдуллаева коронавируснинг одатда учрайдиган асорати - қон қуюқлашиши, деб айтди.

Сурункали касалликларга чалинган кўплаб беморларда қоннинг қуюқлашиши кузатилади. Масалан гипертоник касаллик, юрак ишемик касаллиги, қандли диабетда бу учраши мумкин. Одатда шифокорлар, юрак хуружи ёки инсульт каби асоратларнинг олдини олиш учун аспирин буюрадилар.

Коронавирус инфекцияси бундай беморларнинг аҳволини ёмонлаштиради, қолаверса, аспиринни узоқ муддат истеъмол қилиш турли хил асоратларга олиб келади. Асетилсалицил кислотаси кўплаб ҳамроҳ таъсирга эга ва ошқозон ярасини келтириб чиқариши мумкин.

Севара Убайдуллаева таъкидлаганидек, қонни суюлтурувчи дорилар буюрилганда, бемор доимий равишда шифокор назорати остида бўлиши ва мунтазам қон таҳлили топшириб туриши керак.

Асоратлар пайдо бўлган тақдирда, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Беморга ҳамроҳ таъсирга қилмайдиган бошқа дори буюрилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+