Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Коронавирусга қарши кураш Штаби мутахассиси Севара Убайдуллаева организм ковидни дори-дармонсиз ҳам енгиши мумкинлиги таъкидлади. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
"Коронавирусли беморлар билан алоқа қилган одамларнинг 80 фоизи касалликни енгил шаклда ёки аломатсиз тарзда ўтказади. Шу тоифадаги беморлар яхши ривожланган иммун тизимига эга. Бундай беморлар антибиотиклар ва бошқа кучли дори-дармонсиз касалликни енгиши мумкин. Мазкур ҳолларда иммунитетни қўллаб-қувватлаш, шахсий гигиена қоидаларига, карантин талабларига риоя қилиш ва шифокор билан мулоқотда бўлиш муҳим аҳамиятга эга", - деди у бугун Тошкентда бўлиб ўтган брифингда.
Шунингдек, мутахассис қатор тавсияларни берди:
-
қўлларни тез-тез совун билан ювиш;
-
томоқни кунига 6-8 марта турли эритмалар билан чайиш;
-
кунига 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш;
-
соғлом овқатланиш қоидаларига риоя қилиш, кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш;
-
С витамини - лимон чой, малина ёки наъматак, пиёз ва кўкатлар истеъмол қилиш;
-
нафас олиш гимнастикаси ва пиёда юриш билан шуғулланиш.
Эслатиб ўтамизки, аввалроқ "Тошкент шифокорлари" Covid-19нинг енгил шакли билан касалланган беморлар учун айрим тавсияларни берган эди. Улар барча касаллар, шу жумладан ҳомиладорлар учун ўнта универсал тавсияларни тақдим этишган.
Изоҳлар мавжуд емас