Загрузка
Загрузка
Коронавирусга қарши кураш штаби мутахассиси Ўзбекистон   коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқинига тайёр  деб  айтди
Жамият

Коронавирусга қарши кураш штаби мутахассиси Ўзбекистон коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқинига тайёр деб айтди

561
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Коронавирусга қарши кураш штаби эксперти Барно Абдусаматова Ўзбекистон куз мавсумида юз бериши мумкин бўлган коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқинига тайёр деб айтди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, эпидемия даврида вазият ҳар томонлама ўрганиб чиқилиб, шу даврга қадар коронавирусга қарши курашиш борасида эришилган ютуқ ва камчиликлар таҳлил қилинган.

“Ҳозирда шифохоналар салоҳиятли кадрлар ва зарур моддий техника база билан таъминланган. Барча шифохоналар ва мутахассисларнинг ушбу йўналишда тажрибалари бор. Улар касалликни авж олишига йўл қўймайдилар”, - дея таъкидлади у.

Шу билан бирга, мутахассиснинг айтишича, беморларга ўз вақтида малакали ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатишга имкон ва барча керакли дори воситаларининг захиралари яратилган.

Ҳозирги кунда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун 114 та муассасада 19346 та ўрин ташкил этилган. Яна 10 мингга яқин қўшимча захира шифо ўринлари тайёрланмоқда.

Эслатиб ўтамизки, икки кун аввал коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков мамлакатда беморлар сони кўпайса, ҳукумат карантинни қатъийлаштиришни талаб қилишга мажбур бўлишини айтган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...