Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Коронавирусга чалинган беморлар учун Тақсимлаш марказида ишлайдиган шифокорлар ва кўнгиллиларга қанча ҳақ тўланилиши маълум бўлди. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, иш ҳаққи кунлик тўлаб борилади. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамизки, "Ўзэкспомарказ"да коронавирусга шубҳа қилинган беморларни текшириш ва ташхис қўйиш учун 500 ўринли махсус тақсимлаш маркази ташкил этилган.
Пойтахт ҳокимлиги мазкур марказда ишлаш учун тиббий ходимларни ишга олиш тўғрисида эълон қилди. 15 кунлик сменада ходимларга қуйидагича ҳақ тўланади:
-
шифокорлар - 15.000.000 сўм;
-
ҳамширалар - 10.000.000 сўм;
-
кичик тиббиёт ходимлари (санитарлар) - 5 000 000 сўм;
-
кўнгиллилар - 5.000.000 сўм.
Иш вақти 12 соатни ташкил этади: 8 соат иш ва 4 соат дам олиш. Шифокорлар ҳимоя воситалари билан таъминланади. Шаҳар ҳокимлигининг ваъда беришича, ходимлар учун овқатланиг ва турар жой назарда тутилган. Иш ҳаққи уларга ҳар куни тўланади.
Иш ҳақидаги батафсил маълумотларни 71 210 02 02, 71 210 02 31 телефон рақамлари орқали билиб олиш мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас